Дмитрий Краев: "Икки хил бўлим гувоҳига айландик"

Ўзбекистон Биринчилигининг 10-тур доирасидан ўрин олган "Орол" - "Оқ-тепа" (5:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Дмитрий Краевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Тўп назорати биз тарафда бўлди. Шунинг натижаси ўлароқ гол урдик. Афсуски, танаффусдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Аввалига дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Кўп ўтмай ҳимоячимиз қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Табиийки, бу жамоанинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Оқибатда кетма-кет гол ўтказиб юбордик. Ваҳоланки, натижа ўйинга мос бўлмади, - дейди Краев. 

"Оқ-тепа" матбуот хизмати, championat.asia

Бўлимлар