Прокурор: Эллик­қалъада фермер хўжалик раҳбарига 800 АҚШ доллар пора олганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилди

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабой Таджиев “Ҳуқуқ” газетасининг 35-сонида "Халқимизга хизмат қилиш — фаолиятимизнинг бош мезони" мавзусида мақоласи эълон қилинди. 

Қуйида прокурорнинг фикрларини келтириб ўтамиз. 

"Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат самарадорлигини ошириш, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилмокда. Бу борада ўтказилган 26 та назорат тадбирида 98 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланиб, 34 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ер тўғрисидаги қонунлар ижроси ҳам доимий назоратимизда. Мисол учун, Эллик­қалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бош мутахассиси Х.Сапаров "Шерхон Шерзодович" фермер хўжалиги раҳбари Ж.Ибрагимовдан хўжаликка ажратилган ернинг кадастр ҳужжатларини тез тайёрлаб бериш эвазига 800 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ёнилғи-мойлаш маҳсулотларидан фойдаланиш тўўрисидаги қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишларда аниқланган қонун бузилиши юзасидан жиноят иши қўз­ғатилди. Хусусан, СВОЖ­ЖД­ЛҚК департаменти ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларида "Тахиатош нефт базаси" унитар корхонасига қарашли Нукус туманидаги фермер хўжаликларини ёнил­ғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш шохобчаси оператори Б.Арзуов 26,7 миллион сўмлик дизел ёқилғисини талон-торож қилгани аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди", дейилган мақолада.

Бўлимлар