«Рио – 2016» совриндори Манғитда мастер-класс ўтказди

Яқинда хоразмлик ёш полвон, «Рио – 2016» олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, 2017 йилда дзю-до бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўз вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллаган Диёрбек Ўрозбоев туманимиздаги БЎСМ маъмурияти таклифига кўра, спорт мактабига келиб, дзю-до гуруҳи ўқувчилари билан «Маҳорат дарси» ўтказди. Бу ҳақда amunews.uz хабар бермоқда.

Ёш полвонлар Диёрбек Ўрозбоевга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, жавоблар олдилар. «Маҳорат дарси» уларнинг ўзларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади, яна ҳам қунт билан шуғулланишга ундади.

Бўлимлар