Диққат акция: Оилавий пахта тер ва скутер ютиб ол (видео)

2017 йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда теримчиларни рағбатлантириш мақсадида Агросаноат мажмуаси ходимлари касаба уюшмаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгашлари, туман Хотин-қизлар қўмитаси ва Фермерлар кенгаши"Омадли теримчи” акциясини эълон қилади.

Сиз ҳам 1 октябрдан 5 октябргача, 5 кун давомида оилангиз ва яқинларингиз билан жами 500 килограммдан, яъни ҳар куни 100 килограммдан ортиқ пахта теринг ва акцияда иштирок этиб, қимматбаҳо совғалар эгасига айланиш имкониятини қўлга киритинг!

Битта скутер, битта Artel музлатгичи, битта Artel телевизори, 2 та микротўлқинли печлар, 5 та ТВ-тюнер, 5 та Tefal ҳамда 5 та термос каби қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритинг!

Бунинг учун "Менинг оилам” газетасининг 28 сентябрь кунги сонида чоп қилинган акция купонини тўлдириб, ўзингиз яшаётган овул ва маҳалла фуқаролар йиғинига тақдим қилинг. Акцияда иштирок этиш бепул. Акция қоғози чоп қилинган газета фуқаролар йиғини томонидан уйингизга бепул етказиб берилади.

Шунингдек, акцияда иштирок этиш ёки этмаслигидан қатъий назар терилган ҳар бир килограмм пахта учун 500 сўмдан пул берилади.

Қўшимча маълумотларни 515-33-90, 515-41-03 телефон рақамларидан олишингиз мумкин.

Акцияда 18 ёшга тўлмаганлар, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари, таълим ва соғликни сақлаш тизими ходимларининг иштирок этиши тақиқланади.

 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар