Вазир ўринбосари: Қорақалпоғистонда ўқувчиларнинг "Йўл ҳаракати қоидалари" машғулотлари мунтазам ўтказилмоқда (фото)

Бугунги кунда умумий содир этилган йўл транспор ходиларининг 14 фоизи яъни 36 холатда болалар иштирокида йўл қўйилганлиги жуда ачинарлидир.



Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўз иш услубларига танқидий ёндошиб кенг жамоатчилик кўмагида болалар билан боғлиқ йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш,"Йўл ҳаракати қоидалари" талабларини тушунтириш, хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини хосил қилиш юзасидан жойларда мунтазам равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.



Барча 703 та умумий ўрта таълим мактаблари,306 мактабгача тарбия муассасалари хамда, 103 та академик лицей ва коллежларга Давлат йўл ҳаракати хафсизлиги хизмати ходимлари бириктирилиб, улар томонидан ўқув йили давомида ўқувчиларнинг "Йўл ҳаракати қоидалари" машғулотлари мунтазам ўтказилиб борилиши режалаштирилиб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Ш.Аюбов

Бўлимлар