ҚДУ магистранти иккинчи марта Президент стипендиаси ғолиби бўлди

Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич лингвистика (рус тили) мутахассислиги магистранти Айсултан Бектурсинова Президент стипендиаси ғолиби бўлди.

Эътиборли жиҳати у Нукус давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факултетида ўқиб юрган вақтида ҳам Президент стипендияси эгаси бўлган эди. Демак, бу Айсултаннинг иккинчи муваффақияти ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, А.Бектурсинова 1994 йил 25 январда Нукус шаҳрида таваллуд топган. У Қорақалпоғистон радиосида "Хабар" дастурида рус тилида эшиттиришлар олиб борган.

Бўлимлар