ТошПТИ Нукус филиали ва ТАТУ Нукус филиалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалидаги бошланғич ташкилоти ёшлар етакчилигига сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда филиал расмий сайти хабар бермоқда.

saylaw 3

Етакчиликка институтнинг Маркетинг бўлими ходими Аметов Айбек, Девонхона бўлими ходими Усенова Дулфуза ва Даволаш иши факултети 3 курс талабаси Юлдашов Абатжан номзодлари кўрсатилди.

Saylaw 2

Сайловда иштирок этган талабалар ва ходимларнинг 80.2 фоиз овозини олган  Даволаш иши факултети  3 курс талабаси  Абатжан Юлдашов “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилотининг раҳбари этиб сайланди.

saylaw 4

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалидаги бошланғич ташкилоти ёшлар етакчилигига ҳам сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда филиалнинг “Ўқув ёрдамчиси бўлими”нинг лаборанти Саламат Авезов “KRuz.uz”га хабар берди.

Сайловда 2017 йил 1 июлдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи филиалнинг бошланғич ташкилоти етакчиси вазифасини бажарувчи лавозимида ўз фаоллиги билан улкан муваффақиятларни қўлга киргизиб келаётган Ергалиев Казбек Куанишбаевич сайланди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар