Прокурор: Қонликўлда кадастр хизмати бўлими бошлиғи ва туман архитектура ва қурилиш бўлими катта архитекторига нисбатан тегишли чоралар кўрилди

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабой Таджиев “Ҳуқуқ” газетасининг 35-сонида "Халқимизга хизмат қилиш — фаолиятимизнинг бош мезони" мавзусида мақоласи эълон қилинди. 

Қуйида прокурорнинг фикрларини келтириб ўтамиз. 

"Республика прокуратураси органлари томонидан Олий Мажлис Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғисида"ги қарори ва уни қўллаш тартиби ҳақидаги низом ижросини таъминлаш юзасидан ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

Прокуратура органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишда қонунийликни таъминлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистондаги Халқ қабулхонасида прокуратура органлари учун алоҳида "Фуқароларни қабул қилиш хонаси" ташкил этилди. Мазкур хонада ҳар куни битта ходим фуқароларни қабул қилаяпти. Шунингдек, ҳар ҳафтанинг шанба куни туман, шаҳар прокурорлари Халқ қабулхонасида фуқароларни шахсан қабул қилмоқда.

Бундан ташқари, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунга давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва унинг қуйи тизимларида, ҳокимликлар ва ўзини ўзи бошқариш органларида қандай риоя қилинаётгани ҳам ўрганилмоқда. Ўтказилган 652 та текширишда 2299 та мурожаат юзасидан 1926 та қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Хусусан, Қонликўл туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати бўлими бошлиғи Т.Раминов ва туман архитектура ва қурилиш бўлими катта архитектори М.Каражанов фуқаро мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли ҳал қилмасдан, мурожаат муаллифларига сифатсиз жавоб хатлари бергани учун уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди", дейилган мақолада.

Бўлимлар