“Миллий тикланиш” ДП ҚР Кенгаши сиёсий партия депутатлик бирлашмаларининг аъзолари ва сайлов фаоллари учун семинар-тренинг ўтқазди

2016 йил 20-май куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси (ФЖШМҚМИ ҚР ҲБ) ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП ҚР Кенгаши билан ҳамкорликда сиёсий партия депутатлик бирлашмаларининг аъзолари ва сайлов фаоллари учун “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинг ўтқазилди.

           Семинар-тренингда аҳолини ўз фаолиятидан (дастурий мақсадлари ҳамда ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши масалалари бўйича нуқтаи назарлари бўйича) хабардорлигини ошириш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойлардаги ОАВ ва партия босма нашрлари билан ўзаро ҳамкорлигини самарали ташкиллаштиришнинг аҳамияти муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг иштирокчилари томонидан партиянинг ҳудудий ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятининг тегишли тажрибаси чуқур таҳлил этилди. Кўриб чиқилган барча мавзулар бўйича ахборот тингланиши билан бир қаторда кичик гуруҳларда ишлаб, маълум вазиятли ҳолатларга ечим топилди.

Семинар-тренинг якунида иштирокчилар томонидан партия дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини жойларда самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


 


 

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси: Нажимов Султанбек

Бўлимлар