Қонликўлда 766 млн сўм эвазига таъмирдан чиқарилган болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

Президент қарори асосида, Қонликўл туманида «Қонликўл» овул фуқоралар йиғини марказидаги 140 нафар ўринга мўлжалланган, 3-сонли мактабгача таълим муассасасига жами 766 млн сўм миқдоридаги сармоя ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари « NUKUS TEXNOLOGIYA STROY BAZIS» Маъсулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилди ва бугунги кунга келиб, таъмирлаш ишлари тамомланиб, жорий йилнинг 27 сентябр куни фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Бу амалга оширилиётган ишлар «2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаркатлар стратегияси»нинг 4 бўлимида белгиланган вазифаларнинг бажарилишининг амалий кўринишига мисол бўлади.

Болалар боғчасининг очилиши худуд аҳли, хусусан болалари учун катта қувонч бўлди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар