Қорақалпоғистондаги сайёр қабулда терминал ва кредит масаласи ҳал қилинди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари А.Усманов яқинда Республикамизнинг Тўрткўл, Нукус, Тахтакўпир ва Шўмоной туманларида сайёр қабуллар ўтказди. Бу ҳақда “Еркин Қарақалпақстан” нашри хабар бермоқда.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан 119 мурожаат келиб тушган.

Қабул давомида якка тадбиркор И.Исмоилов 2017 йил май ойидан бошлаб тўлов терминалини ўрната олмаётгани юзасидан мурожаат қилди. Мазкур мурожаат шу ернинг ўзида ечилиб, қаноатлантирилди.

“Тўрткулли Муҳаббат” МЧЖ раҳбари М.Мадаримова 2017 йил 3 июл куни банк билан шартнома тузганига қарамасдан, кредит ажратилмаётгани ҳақидаги мурожаати 2017 йил 11 август куни 45 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиб, мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди.

Бўлимлар