БМТнинг махсус делегацияси Қорақалпоғистонга келади. Улар қаерларга боришади?

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматининг билдиришича, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Диний ва ишонч эркинликлари бўйича махсус маърузачиси А.Шахид бошчилигидаги делегация шу йилнинг 9-10 октябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига сафари кутилмоқда, дея ёзмоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Сафар давомида делегация аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисларининг қабулларида бўлиб, республикамизда ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар билан қонунларни қабул қилиши, БМТнинг Ўзбекистон Республикаси билан ижтимоий-иқтисодий дастурлар бўйича бирга ишлашиши, Орол денгизининг қуриб кетишининг натижасида пайдо бўлган экологик муаммоларни енгиллатиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр алмашишлари режалаштирилган.

Шунингдек, меҳмонлар Республика ҳужумати томонидан конфессиялар ва миллатлараъро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республикамиздаги Халқ қабулхонасидаги фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашишини ҳуқуқий асослари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва фуқраоларни қабул қилиш учун яратилган шароитлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёни билан танишади.

Сафар давомида делегация аъзолари Нукус шаҳридаги Муҳаммад ибн ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртига ва “Саҳро Луври” номи билан дунёга машҳур бўлган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига саёҳат этиши, шунингдек, республикамиздаги миллий маданий марказларнинг бошлиқлари ва диний конфессияларнинг вакиллари билан учрашиши режалаштирилган.

Бўлимлар