Франциялик туристнинг 1956 йилги Орол денгизини туширган расмлари (+ Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги кўриниши)

Француз олими, тарихчиси ва Франция коммунистик партияси аъзоси Жак Дюпакье (Jacques Dupâquier) 1950-70-йилларда собиқ иттифоққа уч марта саёҳат қилган, бошқа жойлар билан бир қаторда 1956 йилда Ўзбекистонга ҳам келган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Кейинроқ Франция ижтимоий фанлар институт директорига интервью бера туриб, Жак Дюпакье ўз саёҳатини шундай хотирлаган: «Москвада бир неча кун бўлганимиздан кейин Тошкентга — Ўзбекистон пойтахтига учдик. Биз 3200 метрдан баландга кўтарила олмайдиган эски винтли самолётларда парвоз қилдик ва мен нафас ютиб соатлаб совет Ўрта Осиёсини томоша қилиб кетдим. Тошкент эса шаҳар марказида сталинча урфда лойиҳаланган ягона шоҳ кўчага эга лойдан қурилган шаҳар экан. Орадан 10 йил ўтиб, уларнинг барчаси вайрон бўлган (1966 йилги зилзила назарда тутилмоқда). Мен шаҳар бўйлаб кўп сайр қилдим, бозорни томоша қилдим, ёпинғич ёпиниб олган аёлларга кўзим тушди, масжидга кирдим, расмий шахслар билан учрашдим, уларнинг ҳар бирига рус кишиси ҳамроҳлик қилар эди. Мендан ҳам кўра уларни кўпроқ кузатишаётгандек таассурот уйғонарди».

«Москвадан Тошкентга парвоз қилаётган чоғимда иллюминатор орқали кўплаб суратлар олдим. Қандайдир паллада биз концлагер узра парвоз қила бошладик ва стюардесса бу ерни суратга олиш тақиқланганини айтди. Сўнгра у кабинага қайтди, мен эса суратга олишни давом эттирдим, таржимон ёки бирор киши менга монелик қилмади».

Орол денгизи шимолидаги даштлар

Орол денгизи шимолидаги даштлар

Марказий Осиё чўли

Орол денгизи соҳиллари

Сирдарёнинг Орол денгизига қуйилиши

Чўл четида

Тошкент. Умумий кўриниш

Тошкент. Умумий кўриниш

Тошкент. Аэродром.

Марказий Осиё қишлоқ жойидаги иморатлар

Тошкент яқинидаги деҳқон уйи

Ишдан уйга қайтишмоқда

Тошкент остонасидаги поезд

Тошкент яқинида яшовчи туркман ўқувчи қизлар

Люсиль ва ўзбек гўзали

Тошкент бозоридаги чўпон бобой

Масжид олдида бола кўтарган аёл

Стадиондан эски шаҳарга нигоҳ

«Пахтакор» стадиони

Ҳовли ичи

Дам олиш уйи

Тошкент кўчаларидан бири

Педагогика институтидан кўриниш

Марказий канал

Масжид ҳовлисидаги намоз

Масжид олдида

Сталин номидаги боғлар

Бозор атрофида

Колхоз бозорида

Тошкент яқинидаги Сталин номидаги колхоз

Тошкент яқинидаги Сталин номидаги колхозда пахтани қопларга жойлаш

Сталин номидаги колхознинг ёш колхозчилари

Колхозда узум қуритиш

Колхоз кўчаси

Колхозчи уйи

Колхозда яшовчи болалар

Эски шаҳар кўчаси 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар