ҚДУ ва ЎзДСМИ Нукус филиалида Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сайланди

Кеча ТошПТИ Нукус филиали ва ТАТУ Нукус филиалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сайлангани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги яна иккита Олий таълим муассасида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сайловлари бўлиб ўтди.

Жумладан Саламат Ғаниев Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетига, Жеткербой Бердимуратов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалига ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг раҳбари этиб сайланди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар