Байрам Пердебаев ва Бахадир Разимбетовдан сўнг Арисланбек Асқаров ҳам Қозоғистонда концерт беради

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Байрам Пердебаев ва қорақалпоқ эстрадаси вакили Бахадир Разимбетов 1 ва 3 октябр кунлари Қозоғистоннинг икки шаҳрида "Туған жер сағинади" номли концерт дастурини тақдим этишгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

8 октябр куни қорақалпоқ эстрадасининг яна бир ёрқин вакилларидан бири Арисланбек Асқаров ҳам Қозоғистонда концерт беради. Бу ҳақда хонанда журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди.

"Назларин барда" деб номланган концерт дастурид Актаў (Ақтау) шаҳридаги "Мунайши" ресторанида соат 19:00 да бўлиб ўтади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар