Жанубий Кореялик шифокорлар Қорақалпоғистонга келишди. Улар нима қилишади?

Жанубий Корея Республикасининг нодавлат нотижорат "Friends" ташкилотининг 3 аъзоси - пластик хирурглар Қорақалпоғистон Республиукасига ташриф буюришди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Улар Нукус шаҳридаги Республика кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида шаҳар ва туманлардан келган беморларни тиббий текширувдан ўтказишди. Операцияга муҳтож болалар шифохонага ётқизилиб, уларга операция амалиёти амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу ташкилот орасида бундан 5 йил олдин тузилган меморандум шартларига кўра, ҳар йили Кореянинг етук мутахассислари, профессорлари республикамизда бўлиб, болаларни бепул тиббий текширувдан ўтказади. Бу хайрия тадбирлари "Dr.Park’s Plastic Clinic" шифохонасининг директори, пластик хирург Пак Джин Сокнинг бошчилигида амалга оширилмоқда. 

Бу гуруҳга яна 53 шифокорлар қўшилади. Лор, стомотолог, педиатр, хирург цингари шифокорлардан иборат "Фриэндс" ташкилотининг аъзолари гуруҳларга бўлиниб, мактабларда бўлиши режалаштирилган.

Бўлимлар