Амударёда 25 фуқаро юк ташиш фаолиятини қонунийлаштирди

Юртимизда автомобил транспорт йуловчиларига хизмат кўрсатиш ва тартибга солиш ҳамда ривожлантириш бўйича қабул қилинган қонун ва қарорларини бажарувчиларга тегишли чора тадбирлар юқори аҳамиятга эга бўлмоқда.  

Йўловчиларнинг йўлини енгил қилиб, ҳалқимизга транспорт хизматини қўрсатишни йўлга солиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 9-март кунги «Автомобил транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-303-сонли ҳамда Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011-йил 18-май кунги «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 139-қарорлари қабул қилинган.

Орамизда мазкур қарорлар талабларига риоя қилмасдан, тегишли ҳужжатларсиз ҳалқимизга транспорт ҳизматини курсатиб, ноқонуний равишда даромад топиб, давлатга солиқ ва бошқа мажбурий тўламларни тўламасдан юрган фуқароларимиз учрашмоқда. 

ҚР ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Нигора Рўзибоева "KRuz.uz"га хабар беришича, Ички ишлар бўлими Йўл патрул хизмати ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган даврида Амударё туманимида ўтказилган тадбирлар натижасида 79 фуқаро тегишли ҳужжатларсиз махсус лицензия ва гувохномасиз халққа пуллик транспорт хизмати кўрсатганлиги, шундан 42 фуқаро йуловчиларни ташиш буйича, 37 фуқаромиз бўлса ноқонуний равишда юк ташиш фаолияти билан шуғулланиб даромад топиб юрганликлари аниқланди.

Уларнинг ноқонуний ҳаракатлари тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, Жиноий ишлар бўйича суд органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг

165-моддаси ҳамда 1763–моддасига мувофиқ маьмурий жавобгарликка тортилди ва ҳозирги кунда маьмурий жарималар ундирилмокда.

Қувонарлиси, бундай рейд тадбирлари ва жойларда ўтказилган учрашувларда берилаётган тушунтиришлар натижасида жорий йил бошидан 25 фуқаро юк транспортларида халққа пуллик хизмат кўрсатиш сохасида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар