Қорақалпоғистонлик ёнғин ўчирувчи Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этди (фото)

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида Ёнғин ўчириш амалий спортига алохида эътибор қаратилаётганлиги натижасида Республика терма жамоалари ўртасида кучли учликдан яъни иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик спортчининг борлиги бунинг якол исботидир.

Жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан 1 октябрь кунлари мобайнида Туркия Республикасининг Измир шаҳрида ўтказилган Халкаро ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти бўйича 13 жаҳон чемпионати мусобоқаларида терма жамоамиз таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин Хавфсизлиги Бошқармаси ходими Уразбаев Полат Айтманбетович ҳам иштирок этиб "Ёнғин ўчириш эстафетаси" турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 55.77 сония натижани қайд этиб, янги миллий рекордни ўрнатишларида ўз ҳиссасини қўшди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилги натижасини икки поғона яхшилаб жаҳон чемпионатида умумжамоа натижаларига кўра 7-ўриндан 5-ўринга кўтарилди.

Ш.Аюбов

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник

http://kruz.uz/files/uploads/photos/54a6c6b7a237b2fb59a77272d830d7e3.jpg

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар