Қозоқча қўшиғида турк актрисаси рол ижро этаётган DJ Мираннинг клипига 3 минг АҚШ доллари кетди (фото)

Қорақалпоқ эстрадаси ёрқин вакилларидан бири DJ Миран Туркияда ўзининг қозоқ тилидаги "Неге" қўшиғига клип суратга олдираётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Хонанда журналист Фурқат Юсуповга клип ҳақида маълумот бериб ўтди.



Ушбу қўшиқ ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсангиз?
- Қозоқ тилида айтилган "Неге" қўшиғининг сўзи Асилбек Артиқовга, мусиқаси Бауржан Биймахановга, аранжировкаси Қуват Аметовга тегишли. Клипга мен ва Давран Халимов режиссёрлик қилмоқдамиз. Клипда турк атрисаси Чинар рол ижро этмоқда.

- Нега айнан Туркияда клип суратга олдирмоқдасиз?
- Қўшиқларимни интернет орқали турк режиссёрлари тинглашган экан. Уларга айрим қўшиқларим ёқиб қолган. Шундан сўнг "Нукус ФМ" радиосининг собиқ бошловчиси, айни пайтда Туркияда истиқомат қилаётган Давран Халимов орқали мен билан боғланишди. Давр орқали шу ерда клип олишга қарор қилдик. Биламизки Туркияда тарихий бинолар жудаям кўп. Шу боис ҳам бу давлатда клип олиш мен учун қизиқарли бўлди.



- Туркияда кимлар билан учрашдингиз?
- Истанбулда Сейфуллаҳ Турксой анчадан буён мени таклиф этаётган эди. У киши билан учрашиб, анча пайт суҳбатлашдик. Қорақалпоқ урф-одатлари, дастурлари ҳақида гаплашдик ва миллий қўшиқларни биргаликда тингладик.



- Клипни суратга олиш учун қанча маблағ сарфланди?
- Дўстим Давран Истанбулнинг барча жойларини билгани учун пулни анча иқтисод қилганнинг ўзида клипга 2 минг АҚШ доллари, умумий ҳисобда эса 3 минг АҚШ доллари пул сарфланди.

- Қўшиқни нега қозоқ тилида куйладингиз
- Қозоғистоннинг таниқли композитори Бауржан Биймаханов бу қўшиқни ёзиб берди. Бундан ташқари Қозоғистонда ҳам кўплаб мухлисларимиз бор. Уларнинг тўйларида хизматда бўлганмиз. Шунинг учун ҳам бу қўшиқни қозоқ тилида куйлашга қарор қилдим.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар