"Amudaryotex” корхонасида касб-ҳунар коллежларини битирган 90 га яқин ёш мутахассис меҳнат қилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Amudaryotex” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонада касб-ҳунар коллежларини битирган 90 га яқин ёш мутахассис меҳнат қилмоқда.  Бу ҳақда Uza.uz хабар бермоқда.

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган ва 400 дан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган корхонада асосан ип-калава ишлаб чиқарилади. 

– Тумандаги қишлоқ хўжалик, транспорт, маиший хизмат ва сервис касб-ҳунар коллежлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган, – дейди корхонанинг техника хавфсизлиги муҳандиси Роза Ўнғарова. – Ушбу коллежлар битирувчиларидан 40 нафари корхонамизда ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқда. Амалиёт давомида ўзини кўрсатган битирувчилар шартнома асосида ишга қабул қилинади. 

Компьютерлаштирилган замонавий дастгоҳларни бошқараётган бу ёшларнинг унумли меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган. Корхона маҳсулотлари қатор хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда. 

Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экспорт ҳажмини оширишга қаратилаётган доимий эътибор самараларидир. 

Бўлимлар