Қорақалпоғистонда cентябр ойида 148 та қарздорнинг мол-мулклари хатловга олинди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган. Давлат олдидаги мазкур бурчни ҳис қилиб намунали солиқ тўловчи бўлаётганлардан кўпчиликни мисол тариқасида кўрсатишимиз мумкин. Аммо гуруч кўрмаксиз бўлмаганидек, жамиятимизда солиқларни тўлашга бефарқ, давлат олдидаги мажбуриятни унутиб қўяётганлар ҳам учрашиб турибди. Бурчларига лоқайд кимсаларнинг солиқлардан қарздорлигини ундириш ва қарздорликларни камайтириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ органлари ходимлари Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари билан ҳамкорликда суд ижро хужжатларига асосан мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бормоқда.

ҚР ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Нигора Рўзибоева "KRuz.uz"га хабар беришича,  жорий йилнинг сентябрь ойининг ўзида Суд қарорларига асосан  311 та қарздор корхонадан 15153,4 млн.сўмлик ва 185 та фуқаронинг мол-мулк ва ер солиқларидан мавжуд 174,0 млн.сўм қарзлари ундирилди, шунингдек 148 та қарздорнинг 830,1 млн.сўмлик мол-мулклари хатловга олинди.

Масалан, Суднинг ижро варақалари асосида якка тадбиркор «М.Маткаримов»нинг       11,2 млн.сўм қарзини мол-мулки ҳисобидан ундириш учун эгалигидаги нотурар иморати, якка тадбиркор «Ильясов Хожамурат Генжемуратович»нинг 4,8 млн.сўм қарзини мол-мулки ҳисобидан ундириш учун эгалигидаги «Samsung» маркали телевизори мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда хатловга олинди. Ҳудди шундай, «Сапалы қурылыс» МЧЖнинг 5,2 млн.сўм қарзини мол-мулки ҳисобидан ундириш учун эгалигидаги «LG» маркали телевизори хатловга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси томонидан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш буйича тегишли органлар билан ҳамкорликда ишлар давом эттирмоқда.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар