Жанубий Кореялик шифокорлар Нукусда мактабларга ташриф буюришмоқда

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Жанубий Кореянинг "Friends" ташкилоти томонидан юборилган шифокорларнинг Қорақалпоғистон Республикасида бепул даволаш-профилактика ишлари билан пластик хирургларнинг операцияларни амалга ошириши давом этмоқда, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

2012 йили тузилган меморандум доирасида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалардан яна бири Нукус шаҳридаги 2, 24, 25, 18, 28 сонли ўрта мактабларнинг ўқувчиларига стомотологиялик ёрдам кўрсатилиб, улар орасида соғлом турмуш тарзи бўйича тушинтириш ишлари олиб боришдан иборат. Буйил ташкилот билан Нукус шаҳар 19-сонли ўрта умумтаълим катаби орасида уч йилга шартномз тузилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг таклифи билан ҳар йили яна бир мактаб ташкилот билан шартнома тузиши мумкин.

«Friends» ташкилотининг аъзолари 8 октябргача республикамизда бўлиши режалаштирган.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар