Нукусда Европа киноси кунлари бўлиб ўтади, филмларни томоша қилиш БEПУЛ (Фильмлар рўйҳати ва вақти билан танишинг)

6-8 октябр кунлари Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театрида "Европа киноси"нинг фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Фильмлар намойиш этиладиган вақтлар рўйҳати билан қуйида танишишингиз мумкин.

6 октябрь
17:00 «Хайди» филми (Швейцария, 2015 йили)

7 октябр
10:00 "Қанот қоқиб юбор" мултфилми (Франция, 2017 йил)
14:00 "Кўл ҳақида эртак" ҳужжатли филмини (Финляндия, 2016 йил)
16:00 "Тўрт подшоҳ" драмаси (Германия, 2015 йил)

8 октябр
10:00 "Қанот қоқиб юбор" мултфилми (Франция, 2017 йил)
14:00 "Сўнги гавҳар тош" криминал драмаси (Франция, 2014 йил)
16:00 "Подшоҳ сўзи" драма-биография (Буюк Британия, 2010 йил)

Филмларни томоша қилиш бепул.

Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимиз, филмлар субтитрда (экрандаги ёзувда) рус тилида берилади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар