77 минг 370 дан зиёд китоб фондига эга Ахборот-ресурс маркази

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Ахборот-ресурс маркази 77 минг 370 дан зиёд китоб фондига эга.  Бу ҳақда Uza.uz хабар бермоқда

Марказнинг замонавий шароитларга эга ўқув заллари, компьютер ва даврий матбуот хоналари ҳамиша китобхонлар билан гавжум. 

– Ўтган йили марказимиз қошида фаолият бошлаган болалар кутубхонасига қарийб 3900 нафар ўқувчи аъзо бўлди, – дейди марказ раҳбари Зулфия Сейтниёзова. – Ёш китобхонлар қамровини янада кенгайтириш мақсадида кутубхона фонди болалар учун мўлжалланган адабиётлар, ахборотлар, аудио-видео материаллар билан доимий равишда бойитиб борилмоқда. 

Бўлимлар