Қорақалпоғистонда МИБ 3 ойда 210 млрд сўм ундурди

Қорақалпоғистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси, унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан шу йилнинг 1 июл - 30 сентябр оралиғида, яъни уч давомида жами 210 млрд 522 млн.сўмлик 26418 ижро ҳужжати тугатилиб, шундан 23150 ижро ҳужжати бўйича жами 159 млрд 575,3 млн сўм ундирилиб, ишнинг унумдорлиги икки баробарга ортди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Солиқ қарздорлигини ундуриш бўйича Мажбурий ижро бюросининг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан шу йилнинг ўтган даврида юридик ва жисмоний шахслардан ундуриладиган 87 млрд 621,3 млн.сўмлик солиқ қарздорлигини ундириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Республика бўйича электр энергияси ва табиий газдан қарздорликни ундуриш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган. 

Шу йилнинг 1 апрелидан 1 июлига қадар:

электр энергиясидан 54 млрд 493,1 млн сўм ундурилган бўлса, 1 июлдан 1 октябрга қадар 71 млрд 388,8 млн.сўм ундурилди. Бу кўрсаткич 16 млрд 895,7 млн сўмга ортиғи билан бажарилди.

Табиий газдан эса шу уч ой ичида 92 миллиард 144,3 миллион сўм ундурилди, яъни 48 миллиард 405,9 миллион сўм ортиғи билан ижро этилди.

Бюро ўз ишини бошлагандан бери жами 415 миллиард 562,8 миллион сўмлик 75206 ижро ҳужжати бўйича ундуриш ҳаражатларини олиб бормоқда.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар