Қонликўлда ёлғиз яшовчи аёл турар жойини ўз номига расмийлаштириб беришни сўраб, ҳокимга мурожат қилди...

Дорогина Лариса Қонликўл туманида 1989 йилдан буён ёлғиз яшаб келаётган Меҳнат ветерани жорий йил 22 сентябр куни турар жойини номига ҳужжатлаштириб беришини сўраб, туман ҳокимига мурожат қилган эди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги сайти хабар бермоқда.

Мурожат туман тегишли соҳа раҳбарлари томонидан ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси «Фуқоралик кодекси» 187-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 август кунги 251-сонли қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 8 август кунги қарорлари билан тасдиқланган, туман ҳокимлиги қошидаги комиссиясининг 2017 йил 27 сентябр кунги 256-сонли баёнига мувофиқ, тумандаги «Маданият» маҳалла фуқоралар йиғини худудидаги «Алтинкўл» кўчаси 3 жойининг мулк ҳуқуқлари белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинди.
Дорогина Ларисанинг турор жой ҳужжатларининг тасдиқланган гувоқномаси жорий йилнинг 30-центябр куни туман ҳокими томонидан топширилди.
Турор жойи номига ўтган Дорогина Лариса туман раҳбарларига «Миннатдорчилик хати» йўллади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар