I Республика Ёш ижодкорлари форумида қорақалпоғистонлик ижодкорлар ҳам иштирок этишди (фото)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилган Форумда 150 нафар ёш ижодкорлар, таниқли шоир ва ёзувчилар, публисист ва таржимонлар иштирок этди. Мазкур форумда қорақалпоғистонлик ёш ижодкорлар ҳам иштирок этишди.

Форумни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али очди. У ўз нутқида ушбу Форум ўзбек адабиётида янгидан-янги овозларни кашф этишида, айниқса, аҳамиятли эканлигини алоҳида таъкидлади.

Тошкентдаги Турин политехника университети талабаси Нодир Юсуповнинг программалаштирган роботи ўзбекча шеър ўқиб бергани иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлди.

Очилиш маросимида эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар иштирок этиб, Форум ўзбек адабиёти ривожланиши учун ўзига хос пойдевор бўлишига ишонч билдиришди.

Форум давомида Хуршид Дўстмуҳаммад, Беруний Алимов, Шуҳрат Сатторов, Бекзод Шукуров каби тажрибали тренерлар мастер-класслар ўтишди.

Форум якуни ва таклифлар ҳақида кейинроқ яна батафсил тўхталиб ўтамиз.

I Respublika yosh ijodkorlar Forumi yangi iqtidorlarni kashf etdi

Fotopost: Respublika yosh ijodkorlari Forumi

Расмлар Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи расмий сайтидан олинди

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар