Қорақалпоғистонлик спортчи Европа чемпионати совриндори бўлди

13 октябр куни Нукус халқаро аэропортида Венгриянинг Будапешт шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича Европа очиқ чемпионатининг 2-ўрин совриндори Батирбек Хўжабековни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Спортчини мураббийлари, устозлари, дўстлари ва қариндошлари ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.

Европа очиқ чемпионатида 20 давлатдан 200 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди. Б.Хўжабеков Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатнашди.

Спортчини кутиб олиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Г.Байниязов иштирок этиб, уни муваффақият билан табриклади.

Бўлимлар