O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши барча туманларда пахта теримчиларига совғалар улашишди

Пахта йиғим-теримида O‘zLiDePнинг самарали иштирокини таъминлаш, мамалакатимиз хирмонининг баланд бўлишида ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари, теримчи ва отряд раҳбарларини рағбатлантиришга бағишланган тадбирлар Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида ҳам бўлиб ўтди.

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири С.Жаббаров, партиянинг Республика Кенгаши аппарат раҳбари вазифасини бажарувчи Қ.Бекназаров ва бошқалар фаол теримчиларни O‘zLiDePнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди. Жумладан, амударёлик “Алламберген Эгамберган” фермер хўжалиги раҳбари Рустам Алламбергенов, “Ташаббускор отряд раҳбари” номинациясида Рашид Наметов, берунийлик Азиза Даулетбаева “Фидоий ҳашарчи”, тўрткўллик Айтжан Ҳакимбаева ва элликқалъалик Наргиза Хайтбаева “Энг илғор теримчи” йўналишларида рағбатлантирилди.

Пахтани йиғиб териб олишда жонбозлик кўрсатиб келаётган теримчилар, фермер хўжаликлар, отряд раҳбарлари O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан рағбатлантирилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан Кегайли, Хўжайли ва Нукус туманларида ташкил этилди. Жумладан, “Исламбек” фермер хўжалиги раҳбари – Жаңабай Айтжанов, Ташаббускор отряд раҳбари – Улуғбек Ешниязов, Фидойи ҳашарчи – Марьяш Қурбаниязова, Энг илғор теримчи – Барлыбаева Гулзар ва бошқалар O‘zLiDeP ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ана шундай  тадбирнинг навбатдагиси Чимбой туманида ташкил этилди.    Унда партиянинг туман кенгаши ходимлари, мутасадди ташкилот вакиллари тумандаги “Базарбай Сапарбаев” фермер хўжалигида бўлишди. Пахта далаларида оппоқ бўлиб очилиб турган пахталарни йиғиб-териб олишда   фаоллик кўрсатиб келаётган ушбу фермер хўжаликларидаги фермер ва отряд раҳбарларини, фаол теримчи ва энг илғор теримчилар партия томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бундай пахта йиғим терим мавсуми бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

 

Фурқат Юсупов

O‘zLiDeP Қорқалпоғистон Республикаси Матбуот хизмати раҳбари

Бўлимлар