Замонамиз қаҳрамони: Чимбойлик қиз кийим ювиш порошоги, газ плита ва идиш-товоқларни тозалайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасига асос солди

Чимбой туманида кийим ювиш порошоги, газ плита ва идиш-товоқларни тозалайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Бу корхонанининг раҳбари ўтган йили Чимбой иқтисодиёт колледжининг молия мутахассислигини муваффақиятли тамомлаган ёш қиз Қолдасбаева Мырзахан ҳисобланади.

У “Агробанк”нинг Чимбой тумани филиалидан 100 млн.сўмлик имтиёзли кредит олиб, маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган керакли ускуналарни Хитой давлатидан олиб келди. Шунингдек у қўшиладиган айрим маҳсулотларни Қўнғирот сода завода ва Тошкентдаги “Фарэнергохиммашсавдо” МЧЖдан олиб келди.

SAMSUNG CAMERA PICTURES

- Дастлаб Тошкентлик мутахассислар бизнинг корхонамизга келиб, ходимларимизга тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришни ўргатиб кетишди, - дейди мазкур жамият раҳбари М.Қолдасбаева. Энг асосийси жамиятимизда туманда истиқомат қилувчи ишсиз юрган 13 фуқаронинг бандлиги таминланди. Шуларнинг учтаси колледж битирувчиси, қолган 10 фуқаро шу ҳудудда яшовчи аҳолидир.

Ёш тадбиркорнинг келажакдаги режалари катта. У корхонани янада кенгайтириб ўзларимизнинг иқлимимиз ва сувимизга тўғри келадиган шампун, автомашиналарга аталган антифризларни ўзимизда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. “Озода” маркаси билан чиқарилаётган маҳсулотлар, бугунги кунда республикамизнинг барча туманларида тарқатилиб, ўз харидорларини топмоқда.

Бўлимлар