А.Ж.Темирханов вақтинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири этиб таъйинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант А.А.Аҳмедбаев раислигида кенгайтирилган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Тинишлиқ сақшиси" газетаси хабар берди.

Тезкор йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар ишлар вазирининг барча ўринбосарлари, туман ва шаҳар ИИБ раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, Қўнғирот тармоқ ИИБ раҳбарлари қатнашди.

Ташкилий масалалар доирасида йиғилиш раиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Қ.М.Бердиев ички ишлар идораларидан Қуролли кучлар резервига бўшатилганлиги ва унинг вазифасини вақтинча бажариш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник А.Ж.Темирхановга юклатилганлиги тўғрисида шахсий таркибни таништириб ўтди.

Йиғилиш сўнгида Ички ишлар вазири, генарал-лейтенант А.Аҳмадбаев ички ишлар идоралари ходимларига ҳудудда ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва осойишталик, қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги машаққатли фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Бўлимлар