Қорақалпоғистонлик самбочилар Туркманистондан 3 та ва Франциядан 1 медал билан қайтишди

Шу йилнинг 26-30 май кунлари Туркманистон Республикасиниунг Ашхобод шаҳрида жанговор самбо ва самбо кураши бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. 

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган қорақалпоғистонлик спортчилардан Клара Дарменбаева 60 кг оғирликда Осиё чемпиони бўлган бўлса, Санеайим Еркинбаева (+78) кумуш ва жанговор самбо бўйича 57 кг вазнда куч синашган Ислам Искендеров бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек 24-27 май кунлари Францияда самбо бўйича ўтказилган халқаро турнирда Расул Балтабаев (+100 кг) фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

Бўлимлар