Берунийда 8 та хонадон хато хисобланган қарздорликдан қутилди

Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг амалга оширган тадбирлари натижасида 8 та хонадонга тақсимланган 1 миллион 633 минг сўм миқдоридаги қарздорлик бекор қилинди.

Яъни Беруний туман Электр таъминоти корхонаси томонидан 1 миллион 633 минг сўм миқдоридаги қарздорлик 8 та хонадонга хато тақсимланган.

Корхона ходимлари ушбу туманнинг Шимом ОФЙда яшовчи фуқаролар Х.Юлдашевлар,  Беруний кўчасида яшовчи фуқаро М.Машарипова,  Навои ОФЙда яшовчи фуқаролар З.Матякупова, Б.Исмаилов, Али Қушчи кўчасида яшовчи У.Қутлимуратов,  Бунёдкор МФЙда яшовчи Х.Аллабергенов,  Кепакли қалъа кўчасида яшовчи  М.Матякубовларнинг хонадонларига бориб шу миқдордаги қарздорлик бор деб далолатномалар тузган.

Ҳолатдан норози бўлган фуқаролар Беруний туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма аризаси билан мурожаат қилишди. Уларнинг аризалари ходимлар томонидан ўрганиб чиқилганида истеъмолчилар ҳақ бўлиб чиқди. Тузилган далолатномалар бекор қилинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Бўлимлар