Тўрткўлда пластик карточкага сандиқ сотмаган сотувчи...

Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига келиб тушаётган фуқароларнинг шикоятлари баъзи сотувчиларнинг қонунни бузаётганлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар бермоқда

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида фуқаролардан 748 та ариза келиб тушган бўлса, шуларнинг 198 таси савдо соҳасига тегишлидир. Улар орасида сотувчилар томонидан нақд пул ва пластик карточкаларга бир хил нархда савдо қилмаслик бўйича ариза ва мурожаатлар мавжуд.

Жумладан, Тўрткўл туманидаги савдо комплексида 801-802-сонли дўкондан фуқаро З.Мавленова 400 минг сўмлик сандиқ сотиб олмоқчи бўлган. Лекин, сотувчи турли баҳоналарни айтиб истеъмолчига пластик карточкага савдо қилмаслигини айтган. Истеъмолчи Тўрткўл туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаати кўриб чиқилиб, жамият ходимлари томонидан сандиқ истеъмолчининг пластик карточкасига сотиб олиб берилган.

Бўлимлар