Қорақалпоғистондан 6 метрлик «одам» топилди

Сидней университети профессори, Қорақалпоғистон-Австралия экспедицияси ко-директори, археолог Алисон Беттснинг мамлакатимизда Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ.Хожаниязов билан Беруний туманидаги тарихий «Ақчахан қалъа» эсдалигида археологик тадқиқот ишларини олиб бораётганига йигирма беш йил тўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Янгиликка интилувчан халқимизга маънавий завқ бағишлаш илинжида ва ўзимизнинг касбий қизиқишимизга кўра ушбу тарихий муқаддас заминда археологик янгиликлар топилаётганини эшитганимиз заҳоти улар билан яқиндан танишиш мақсадида жануб томон йўл олдик.

 

Ақчахандан 6 метрлик «одам» топилди

Фото: Ақчахандан топилган 6 метрлик «одам» расми

Бизни қизиқтирган биринчи янгилик шу бўлди ва Алисон Беттсни суҳбатга чорладик.

« – Ҳозир биз профессор Ғ.Хожаниязов билан Ақчахан қалъада археологик ишларни биргаликда олиб бормоқдамиз, – дейди у. – Қазиш жараёнида қалъа марказидаги шимол коридордан девор расмларини топдик. Бу расмлар ниҳоятда аҳамиятли бўлиб, унда ғоят катта ҳажмдаги (6 метр) Зороастризм худоларининг, боғ ва қушларнинг расми тасвирланган. Биз ҳозир ушбу бебаҳо топилмаларни тозалаш, реставрациялаш ишларини олиб бормоқдамиз. Фараз қилишимизча, бу жойда топилмаларнинг давоми бўлиши мумкин. Шунингдек, бу жойдан эр кишиларнинг ва отларнинг расмлари ҳам топилди. Биз бу каби янгиликлар қучоғида бу йилни муваффақиятли кечди, деб ҳисоблаймиз ва қазиш ишларини келгуси йилларда ҳам давом эттириш ниятимиз бор. Бу борадаги фаолиятимизни биз франциялик Микеле Минарди билан ҳамкорликда Султон Увайс тоғ тизмаларида ҳам олиб бормоқдамиз.»

Бўлимлар