Австралиялик археолог олимлар чорак асрдан буён Ақчаханда

Мустақиллик йилларида халқимизнинг бой тарихи ва маданиятининг ажралмас бир қисмини ташкил қиладиган, маънавий ривожланишимиз учун ниҳоятда катта аҳамиятга молик қадимий қўлёзмаларни, бадиий асарларни, эски тарихий эсдаликларни сақлаш, уларни илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш, мамлакатимиз ва дунё жамоатчилиги орасида тарғиб қилиш ҳамда шу асосда туризмни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада мамлакатимиздаги бизнинг бебаҳо меросларимизга катта қизиқиш билан қараётган сайёҳларнинг ва хорижий мутахассисларнинг оқими борган сари ошиб бормоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мана, шулардан бири – Сидней университети профессори, Қорақалпоғистон-Австралия экспедицияси ко-директори, археолог Алисон Беттсдир. Унинг мамлакатимизда Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ.Хожаниязов билан Беруний туманидаги тарихий «Ақчахан қалъа» эсдалигида археологик тадқиқот ишларини олиб бораётганига йигирма беш йил тўлди…

Бўлимлар