Қорақалпоғистонда ёнғин чиқиш хавфи бÿлган 1 та бинонинг иш фаолияти вақтинчалик тÿхтатилиб, 29 та носоз электр ускуна ва агрегатлардан фойдаланиш тақиқлаб қÿйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги

688-сонли Қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 18 октябрь куни республика миқёсида шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, маҳалла, ўқув муассасалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирокида «Ёнғинлар профилактикаси куни» ўтказилди ва қуйидаги профилактик тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:

Давлат тасарруфидаги объектларда намунавий ёнғинга қарши ҳолатни таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилаш, ишчи-ходимлари билан  ёнғинларнинг олдини олиш борасида профилактик ишларни олиб бориш мақсадида Давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан 17 та давлат тасарруфидаги объектлар текширилиб, 10 та тадбиркорлик субъектларида ёнғин-профилактика кÿриклари ўтказилди. Ўтказилган текширувлар ва ёнғин-профилактика кÿриклари давомида 132 та камчиликлар аниқланди ва ушбу камчиликларнинг 87 таси ÿз жойида бартараф этилишига эришилди ҳамда

298 нафар ишчи-хизматчилар билан сухбатлар ўтказилди.

Маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб, тушунтириш ишларини амалга ошириш, уларнинг якунида ёнғинга қарши ҳолат бÿйича аниқланган камчиликларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати мансабдор шахслари ва шахсий таркиби томонидан маҳалла фаоллари билан биргаликда 5865 та аҳоли яшаш хонадонлари текширилиб, 12177 нафар фуқаролар билан йÿриқномалар ÿтказилди. Аҳоли турар жойларида аниқланган камчиликларни келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш чораларини кÿриш мақсадида 10 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида 32 нафар фуқаролар муҳокама қилинди. Ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларнинг қонун олдидаги жавобгарлигини таъминлаш мақсадида ÿтказилган текширувлар жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилишига йÿл қÿйган 12 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 211-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. Ёнғин чиқиш хавфи бÿлган 1 та бино ва иншоотларнинг иш фаолияти вақтинчалик тÿхтатилиб, 29 та носоз электр ускуна ва агрегатлардан фойдаланиш тақиқлаб қÿйилди.

Аҳоли, ташкилотлар, таълим ва даволаш муассасалари ÿртасида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тÿғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, ёнғинларнинг олдини олиш ва муваффақиятли бартараф этиш тадбирларига жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида тадбирлар давомида
30 маротаба маҳаллаларда, 27 маротаба корхона ва ташкилотларда, 10 маротаба мактабгача таълим муассасаларида, 31 маротаба мактабларда, 4 маротаба колледжларда, 6 маротаба даволаш муассасаларида, 2 маротаба дехкон бозорларида учрашувлар ÿтказилиб, ёнғинни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Масканлардаги ишчи-ходимларга ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартибини ÿргатиш мақсадида 3 маротаба амалий машқ ва машғулотлар ÿтказилди. Ёнғинни ÿчириш усулларини кÿрсатиш ҳамда ушбу тадбирларга жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида 8 маротаба одамлар оммавий бÿладиган масканларда ёнғин ÿчириш техникалари ва воситаларини намойиш этган ҳолда аҳоли билан учрашувлар ташкиллаштирилди.

Бошқарма ходимлари томонидан тадбирлар давомида ўзларига бириктирилган ҳудудларда «Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбири бўйича учрашувлар ташкиллаштирилди.

ҚР ИИВ ЁХБ бошлиғи майор                                                                   

А.С.Давлетов

Бўлимлар