Президент қорақалпоғистонлик Ички ишлар идоралари ходимларини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин: 

«Дўстлик» ордени билан 

Раметов Махмуд Махсетович - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

«Содиқ хизматлари учун» медали билан 

Юсупбаев Темур Куандикович - Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими профилактика бўйича катта инспектори

Манба: uza.uz

Бўлимлар