Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлигидан 3 та ходим, тизим ташкилотларидан 11 та раҳбар ходим, маданият ва аҳоли дам олиш марказларидан 6 нафар раҳбарлари ўз вазифасидан озод этилди

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги "Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини янада ривошлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 3022-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг  Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёни ижроси юзасидан Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали  театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари, тизим ташкилотлар раҳбарлари, жумладан, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, таълим муассасалари рахбарлари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда соҳада мавжуд камчиликлар, қилиниши лозим бўлган вазифалар, келажакдаги иш режалар бўйича фикр мулоҳазалар юритилди. Қоракалпоғистон Республикасида театр, музей, Айқулаш,Амутўлқун, Гулзар ансамбилларини яангилаш, маданият ва истироҳат боғлари, маданият тизимининг барча ташкилотлари фаолияти атрофлича таҳлил ва танқид қилинди. Вазир томонидан ишига масъулиятсизлик билан ёндашган, вазифаларни тўлиқ бажара олмаётган ходимлар ва раҳбар кадрлар лавозимидан озод этилди, кўпгина ташкилот вакилларига қатъий огоҳлантириш берилди. Хусусан, вазирлик кесимида 3 нафар ходим, тизим ташкилотларидан 11 та раҳбар ходим, шулардан, бадиий экспертизанинг раҳбари, таълим муассасаларидан 4 нафар директорлари, маданият ва аҳоли дам олиш марказларидан 6 нафар раҳбарлари ўз вазифасидан озод этилди.

Маданият ва санъат соҳасида жонбозлик кўрсатган ходимлар эса вазирлик томонидан сўнгги русумдаги қимматбаҳо техника воситалари совғалари билан тақдирланишди.

Йиғилиш асносида Б.Сайфуллаев яқинда таъмирдан чиққан театр биносини кўздан кечирди.

Манба: Маданият вазирлиги

Бўлимлар