Мўйноқда фестиваль бошланди

Фестивалга ҳориж ва республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда иштирокчиларни И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейининг 1-2-блокларида жойлашган экспозициялар билан таништириш ва саёҳат сўнгида музей фойесида Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри симфоник оркестрининг ижросида концерт дастури намойиш этилади.

Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида фестиваль меҳмонлари ва иштирокчиларига Қашқадарё вилояти театрининг “Танҳо қайиқ” номли спектаклини намойиш этиш каби кўплаб маданий тадбирлар белгиланган.

Фестивалларнинг иккинчи куни

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманининг Кўк сўв кўли бўйида республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидан келган маҳоратли, ёш ва ҳаваскор ошпазлар иштирокида “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” халқаро гастрономик фестиваль ўтказилади.

Куннинг иккинчи ярмида Мўйноқ туманининг “Очиқ осмон остидаги Кемалар музейи” бўйида “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” халқаро экофестивали доирасида умумтаълим мактаби ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари
ўқувчи-ёшлари иштирокида “Қушлар байрами”, “Ер юзидаги сувни қўриқлаш”, “Сайёрамиз сувини муҳофаза қилиш”номли кўргазмалар, экология ва табиатни асраш мавзусида тасвирий ва амалий санъат усталари ҳамда иқтиддорли ёшлар иштирокида мавзули кўргазмалар, ҳунарманд ва тадбиркорлар ҳамда туризм фаолияти билан шуғулланувчи фирма ва ташкилотлар иштирокида савдо ва ижодий кўргазмалар, шоир ва ёзувчилар иштирокида китоблар кўргазмалари бўлиб ўтилади.

Мўйноқ тумани ҳокимлиги биноси олдидаги марказий майдонда барпо этилган махсус саҳнада республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган таниқли шиор ва ёзувчилар, фольклор-этнографик ва бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, миллий ва анъанавий ижро хонандалари, театр соҳаси вакиллари, адабиёт ва санъатга ихлосманд ижодкор ёшлар иштирокида Бердақ ва Ажиниёз халқ шоирларининг шеърий-мусиқий халқаро фестивали ташкил этилади.

Юқоридаги тадбир ва лойиҳалар давомида қароқалпоқ халқининг қадимий урф-одати, анъаналари ва маданиятини ўзида акс этадиган мусиқий ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари ва ижодий чиқишлар, шеър, ўлан ва лапарлар, бахши ва жировлар ижросида
куй-қўшиқ ва достонлар, миллий либослар, анъаналар ва ўтовлар (юрта) намойиши, туялар карвони каби қадимий ва тарихий кўринишлар намойиши ўтказилади.

Тадбирлар якунида фестиваллар доирасида ўтказилган турли танлов ва лойиҳаларнинг ғолиб ҳамда совриндорларини тадбир ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тантанали тақдирлаш маросимини ўтказиш ҳамдаЎзбекистон ва Қорақалпоғистонда машҳур бўлган санъаткор ва хонандалар, ёш ва маҳоратли эстрада юлдузларииштирокида якуний гала-концерт ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот котиби: (0371) 239-13-83

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +99861 222-86-99, +99890 724-02-89

Манба: Маданият вазирлиги

Бўлимлар