Нукусдаги фестивал Савицкий музейида бошланди (фото)

Жонли мусиқа садолари остида фестиваль иштирокчилари И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейининг 1-2-блокларида жойлашган экспозицияларни томоша қилишди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг симфоник оркестри ижросидаги жаҳон классик мусиқаси ва қорақалпоқ халқ куйлари дурдоналарини тинглаб музей кўргазма залларини томоша қилар экансиз, гўёки сирли оламга тушиб қолгандай бўласиз.

— Биласизми, бу музейни бежизга «Саҳро Луври» деб аташмайди. Бу ердаги дурдона картиналар, санъат асарларини томоша қилар экансиз, мусаввирлар қаламининг қудратини ҳис этасиз. Оркестр ижросидаги дилларни тараннум этгувчи жонли мусиқа садолари ҳудди бизни олис ўтмишга саёҳат қилдиргандек бўлди. Бу фестиваль менда ўзгача таассурот уйғотмоқда, —дейди Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри олий тоифали драма артисти Фарҳод Муродов.

Музейдаги ноёб экспозицияларни томоша қилган фестиваль иштирокчиларидан иборат делегация Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрига йўл олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Бўлимлар