Қорақалпоғистон Халқ таълими вазири Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Қадирбай Бектурдиев 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Қадирбай Бектурдиев 1979 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли туманида туғилган. 2002 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти:

1999-2001 йй. - Кегайли тумани 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

2001-2004 йй. - Кегайли тумани 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

2004-2005 йй. - Нукус шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг услубчиси

2005-2006 йй. - Нукус шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг бош мутахассиси

2006-2006 йй. - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Давлат таълими стандартлари мониторинги бошқармаси етакчи мутахассиси

2006-2010 йй. – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Таълим стандартларини такомиллаштириш ва илғор педагогика технологияларни жорий этиш бўлими етакчи мутахассиси

2010-2012 йй.-  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Назорат ва таҳлил бошқармаси бош назоратчиси  

2012-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи

2015-2017 йй. - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири
2017 й. -  ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

Бўлимлар