Нукусда Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг «Орол бобо» номли спектакли намойиши бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Орол ва Мўйноқда ўтказилаётган фестиваль доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг «Орол бобо» ёҳуд «Танҳо қайиқ» номли спектакли намойиши бўлиб ўтди.

Сценарий автори Эркин Аъзам, саҳналаштирувчи режиссёр Фарход Жумаев бўлган маз ку р спектаклда Ғ.Хусайнов (Орол бобо), Х.Хониёзов (Калимбет), Н.Боймуродова (Гулхатича), Ф.Мурод (Утеген максым), С.Сафаров (Тиловберган), Р.Тағниев (Амет),  С.Бадиров (Кенжа), Ш.Шониёзов (Жума), М.Абдураимова (Рохат Собировна) лар ўз ролларини моҳирона ижро этишди.

— Спектакль менда ўзгача таассурот қолдирди. Мўйноқ халқининг азалий орзусини ифода этган бу спектакль ҳар бир  қорақалпоқ томошабини кўнглидан теран жой эгаллади. Ижодий жамоага муваффақиятлар тилаймиз,— дейди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талабаси Эльмира Атаниёзова. 

 

 

 

Чиндан ҳам асарда Орол оддийгина экологик муаммо эмас, балки улкан маънавият  парокандалиги, қалблар емирилиши сифатида акс эттирилади. Ундаги Орол бобо сиймосида ватанга чексиз муҳаббат, қуриган Оролни эса  кўнгиллар юксалиши, эртанги кунга умид туйғулари билан тўлдиришга интилади. Ўз ерини ҳатто ғариб аҳволда ҳам ташлаб кетмайди. Фарзандлар эса ўз манфатлари йўлида отасининг ўлимига ҳам рози. Бу эса, ватан келажагининг ҳақиқий емирилишидир.  Бироқ, шогирдлари унинг руҳини абадиятга муҳрлайди. Орол бобонинг шогирдлари унинг танҳо қайиғини бошқаришни давом эттираверади.

 

 

 

Драматик воқеаларга бой асар фестиваль иштирокчиларининг Мўйноқ ва Оролни кўришга ошиқтирди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Бўлимлар