Мўйноқдаги "Кемалар қабристони"да экофестивал ўтказилди

естиваль иштирокчилари  Мўноқнинг ажойиб масканларидан бири бўлмиш, очиқ осмон остидаги Кемалар музейини томоша қилишдан бошлади.  «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» номли халқаро экофестивали доирасида   «Қушлар байрами», «Ер юзидаги сувни қўриқлаш»,  «Сайёрамиз сувини муҳофаза қилиш», «Расмлар ва плакатлар» кўргазмалари ва «Энг яхши мақола» танлови ўказилди. Бу ҳақда маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кемалар музейи ёнидаги майдонда умутаълим мактаби ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, Қорақалпоқ давлат Ўлкашунослик музейи ва туман ва шаҳарлардан келган хунармандлар ўз кўргазмаларини намойиш этишди.

—“Экофестиваль жуда яхши ўтмоқда. Музейимиз фондида сақланаётган экспонатлар, асосан, қушлар, ҳайвонлар ва кемалар барчада қизиқиш уйғотмоқда.

Бу ерда болаларимиз плакатларга чиройли расмлар чизишяпти. Қўли гул хунармандларимизнинг миллий кийимлари, замонавийлик уйғунлашган миллий либослар, дўппилар кўргазмаси нафақат бизнинг балки сайёҳларнинг ҳам диққатини тортмоқда”,—дейди Қорақалпоқ давлат Ўлкашунослик музейи директори Венера Матекеева.

Чиндан ҳам фестиваль иштирокчилари очиқ осмон остида ҳақиқий байрам шукуҳини ҳис этишди. Тадбирдан жой эгаллаган китоблар кўргазмаси ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

—“Биласизми, мен жуда ҳайратдаман. Мана бу дўппилардаги нақшлар кишини ҳайратга солади.  Умуман, бу ердаги ҳар бир миллий либослар, китоблар кўргазмаси, музей экспонатларини катта қизиқиш билан томоша қиляпмиз”,—дейди Англиялик меҳмон Эмма Уилсон хоним.

Дарҳақиқат, бугун Мўйноқ ўз қаддини тиклаб, барчага мағрур боқмоқда. Жўшқин куй-қўшиқлар садоси остидан фестиваль иштирокчилари навбатдаги тадбир томон йўл олишди.

Бўлимлар