Қорақалпоғистонлик қизлар Москвадан 3 медаль билан қайтди

Жорий йил 27 октябрь куни Нукус темир йўл вокзалида 18-25 октябрь кунлари Москва шаҳрида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича «Кузги наволар» номли ўтказилган халқаро турнирнинг совринли 3-ўрин эгалари Дилафруз Салиева, Шахзада Иброгимова ва Амелия Парахатоваларни кутиб олиш маросими ўтказилди.

Спортчи қизлар Нукусдаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари  бўлиб, улар асосан бу турнирга спорт устаси дастури (Д.Салиева) ва спорт усталигига номзод дастури (Ш.Ибрагимова ва А.Парахатова) бўйича муваффаққиятли иштирок этиб қайтди.

Спортчиларни халқаро турнирга мураббийси Нигора Палванова тайёрлади.

 Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Бўлимлар