НДПИнинг “Қолқанат” жамоаси “Солиқ билимдонлари-2016” танлови совриндори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида “Солиқ билимдонлари-2016” кўрик танловининг мамлакат босқичи ўтказилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Э.Гадоев, “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ф.Муҳаммаджонова ва бошқалар Президентимиз И.Каримов раҳномолигида солиқ соҳасини эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳоли фаровонлигини юксалтириш, хўжалик фаолиятини юритиш шартларини яхшилаш ва ижтимоий лойиҳаларни раҳбатлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Кўрик-танлов ёшларнинг солиқ қонунчилигига оид билимини мустаҳкамлаш, уларни солиқ сиёсатини янада эркинлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳатларнинг аҳамияти тўғрисида хабардор қилишга ёрдам бераётир.

Танловнинг ҳудудий босқичларида 79та олий ўқув юртлари жамоалари қатнашди. Унда ғолиб бўлган 8 жамоа финал босқичида ўз билимларини синовдан ўтказди.

Хакамлар хайъати томонидан иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолашда мамлакатимизда шакллантирилган қулай ишбилирмонлик муҳити, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари учун яратилган шарт-шароитлар, солиқ имтиёз ва преференциялари, истимолчилар ҳуқуқлари кафолотлари хусусидаги билимларга алоҳида эътибор қаратилди.

Андижон қишлоқ хўжалик институтининг “Ўлпон” жамоаси учинчи ўринни эгаллаган бўлса, ҳамшаҳарларимиз Нукус давлат педагогика институтининг “Қолқанат” жамоаси иккинчи ўринга лойиқ деп топилди. Биринчи ўрин Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг “Аудитор” жамоасига насиб қилди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар, шунингдек фаол иштирокчиларташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган жамоамизни табриклаш мақсадида 6 июнь куни Нукус шаҳар вокзалида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Нукус шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи ва бўлим бошлиқлар билан биргаликда ғолиб жамоа вакиллари тахсил олаётган институтнинг проректор ва ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар кутиб олди. Йиғилганларнинг ҳаммасининг тилаги ва нияти бир: “...эгаллаётган билимларингиз орқали таълим масканингиз обрўсини шарафли ҳимоя қилишда ҳеч қачон чарчаманг!”

ҚР ДСБ Ахборот хизмати

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар