Нукусда тўхтаб ўтган самолёт Тошкентга келди. Йўловчилардан бири самолёт бортида вафот этгани тасдиқланди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Москва-Тошкент рейси Нукусда тўхташи бортдаги йўловчилардан бири вафоти туфайли рўй берган. Бу маълумот авиакомпаниядаги манба томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

HY 604 рейси белгиланганидан 4 соатга кечикиб, Тошкентга соат 20:05да етиб келган.

«Kun.uz» билан суҳбатлашган манба самолёт бортида вафот этган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлганини айтди.

Ҳозирча ҳодиса бўйича расмий маълумот йўқ.

Бўлимлар