Қорақалпоғистон Республикаси «бажариб бўлган» пахта режасини қайтадан бажаради

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2017 йилги терим мавсумида пахта ҳосилига қўшиб ёзиш ҳолатлари муҳокама қилинган. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

«Дарё» манбаси тақдим этган ахборотга кўра, қўшиб ёзиш ҳолатлари бошқа ҳудудларда, хусусан, 2017 йилги пахта режасини биринчилардан бажаргани хабар қилинган Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида ҳам қайд этилган.

Қорақалпоғистон Республикасининг кўрсаткичи, қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқлангунига қадар, 28 октябрь ҳолатига кўра — 193 050 тонна (186 200 тонналик режа 103,68 фоизга бажарилган) эди. Бироқ 30 октябрдаги ҳисоботда Қорақалпоғистон режани бажариши учун ҳали яна 2 минг тонна пахта териши кераклиги кўрсатилган.

30 октябрдаги кўрсаткичлари 28 октябрдаги натижаларидан сезиларли камайиб қолган ҳудудлар орасида, Хоразм (-31 минг тонна фарқ), Қорақалпоғистон (-8,8), Навоий (-3,3)дан ташқари, Бухоро (-19,5), Андижон (-12), Сурхондарё (-2,1), Жиззах (-11,2) ва Тошкент (-23) вилоятлари ҳам бор.

Бўлимлар