АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ҚДУ ва НДПИга ташриф буюрди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюргани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Элчи хоним Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси қабулида бўлиб, Савицкий музейни томоша қилганидан сўнг, Республикадаги Олий таълим муассасаларига ташриф буюрди.

Памела Спратлен хоним дастлаб Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори билан учрашиб, университетнинг ахборот-ресурс марказида бўлди. Шундан сўнг у Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ACCESS дастури асосида ишланаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Элчи ўз сафари давомида Нукус шаҳридаги "Истиқбол Авлод Ишонч" нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари билан ҳам учрашди.

Бўлимлар