Арепбай Алланиязов: “Сариқ сочдан кейин, энди калта сочга ўтамиз” (видео)

“Нукус ФМ” радиосининг “5х5” эшиттиришида Қорақалпоқ эстрадасининг энг фаол хонандалардан бири Арепбай Алланиязов иштирок этди. Хонанда бошловчилар Фурқат Юсупов ва Хурлиман Нуржанова томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

Нима учун сариқ сочли қизларга атаб қўшиқ айтгани ҳақида.

“Энди ҳамма қизлар ҳам чиройли. Лекин сариқ қизлардан бошлай дедим. Сариқ қиз йўқ мавзу экан. Ўйладимки, сариқ қиз деб қўшиқ чиқарсам халққа тез таъсир этади деб. Қора қиз, оқ қизлар ёқмаса ҳам сариқ қизлар ёқади деб ўйладик. Оппоқ қизим, Қора қизим деган қўшиқлар ҳам чиқди, лекин сариқ қиз номли қўшиқ чиқмаган эди. Уларнинг ҳам ўзига яраша чиройи бор”

#nukusfm radiosida #5x5 eshittirishida mehmon bo'lgan qoraqalpoq estradasidagi eng faol xonandalardan biri @arepbay.allaniyazov nima uchun sariq qizlarga atab qo'shiq chiqarganiga izoh berib o'tdi.

Публикация от Furqat_yusupov_reportajlari (@furqat_yusupov_reportajlari) Ноя 1 2017 в 6:38 PDT

 

Сариқ қиздан кейин қора қиз ёки оқ қиз каби қўшиқлар ҳам чиқадими?

“Энди ҳамма айтади, сариқ қизни айтиб бўлгандан кейин қора қизни қачон айтасиз деб. Бу табиий савол. Энди калта сочли қиз деб қўшиқ айтмоқчиман. Энди сочга ўтамиз”.

 

#nukusfm radiosida #5x5 eshittirishi mehmoni bo'lgan @arepbay.allaniyazov sariq qizlardan so'ng, endi qanday qizlarga atab qo'shiq chiqarishi hawida aytib o'tdi. @furqat_yusupov_jurnalist

Публикация от Furqat_yusupov_reportajlari (@furqat_yusupov_reportajlari) Ноя 1 2017 в 6:44 PDT

Тўйларда “Сариқ қиз” қўшиғини куйлаганда қора сочли қизлар ҳам ўйнайдими?

“Тўйда бу қўшиқни бошламасдан олдин, навбатдаги қўшиғимиз сариқ қизлар учун деб айтаман. Барибирам бир тўйга борганда камида 5-6 та сариқ сочли қиз бўлади. Қора сочли қизлар ҳам бу қўшиққа ўйнайверади. Улар ҳам қора қиз деб номланган қўшиқ чиқса керак деб ўйлашса керак”.

 

#nukusfm radiosida #5x5 radioshettirishi mehmoni bo'lgan qoraqalpoq estradasi yorqin vakili @arepbay.allaniyazov ning sariq qiz nomli qo'shig'iga to'ylarda qora sochli qizlar ham o'ynaydimi? Batafsil videoda @furqat_yusupov_jurnalist

Публикация от Furqat_yusupov_reportajlari (@furqat_yusupov_reportajlari) Ноя 1 2017 в 6:48 PDT

Бўлимлар